Аҳолини рўйхатга олишда кимлар ҳисобга олинади?

“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча республикада бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган фуқаролар, респондент  сифатида рўйхатга олинади.

Аҳоли сонининг статистик ҳисобини юритишда аҳолини рўйхатга олиш вақтида мамлакат ҳудудида бўлган барча фуқаролар ҳисобга олинади. Бунда муддатидан қатъий назар мамлакат ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлат фуқаролари (Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси охирги хатбошида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.

Доимий аҳоли сонининг статистик ҳисобини юритишда мамлакат ҳудудида доимий яшовчи ҳамда мамлакат ҳудудида вақтинча бўлмаган, лекин доимий рўйхатда турувчи фуқаролар ҳисобга олинади.

Зафар ДАВРОНОВ,

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бўлими бошлиғи.