Академик лицейларига ҳам кириш имтиҳонларида ўринга ўрин киришга уринишлар қайд этилди
Жорий йилнинг 22 август куни Самарқандда академик лицейларга кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон Самарқанд шаҳар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт майдони ва Локомотив футбол стадионида ташкил этилди.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлимининг Zarnews.uz’га хабар беришича, тест синовининг биринчи навбатида вилоят бўйича олий таълим муассасалар қошидаги академик лицейлардан тест топшириши белгиланган 2026 нафар абитуриентдан 1679 нафари имтиҳонда иштирок этган. 347 нафари турли сабабларга кўра келмаган.
Шунингдек, иккинчи навбатда ҳарбийлашган академик лицейлардан жами тест топшириши белгиланган 1241 нафар абитуриентдан 1193 нафари тест синовида қатнашган бўлса, 48 нафари турли сабабларга кўра иштирок этмаган. Ҳудудга киришда жами 14 нафар абитуриент ўринга-ўрин киришга уринганлиги учун четлаштирилган.
Тест синовларида иштирок этиш белгиланган 177 нафар гуруҳ назоратчилардан 35 нафари номаълум сабабларга кўра келмаган.