Алексей Навальний “Шарите” клиникасидан чиқарилди
Бу ҳақда клиника сайтида маълум қилинди.
“2020 йилнинг 22 август санасидан эътиборан “Шарите” клиникасида даволанган Алексей Навальнийнинг стационар даволаниши тугатилди. Беморнинг саломатлиги кечиктириб бўлмас даволанишни тўхтатиш имконини берадиган даражада яхшиланди”, дейилган Германия касалхонаси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётган вақтда самолётда саломатлиги ёмонлашди. Ҳаво кемаси шошилинч равишда Омскга қўндирилди. Омск касалхонасида икки кун давомида унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг Навальний Берлиндаги “Шарите” клиникасига ўтказилди. Орадан икки ярим ҳафта ўтганидан сўнг, 10 сентябрь куни Навальний комадан уйғонди.
Германия ҳукуматининг маълум қилишича, Навальний таҳлил натижаларида “Новичок” гуруҳига мансуб заҳарли модда аниқланган.