Алишер Ҳамроев: Туризмни ривожлантириш муҳим вазифаларимиздан биридир
- 22.01.2019 11:01
- 56
- Саёҳат
Тойлоқ туманида “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Ҳамроев шу ҳақда сўз юритди.
- Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни ривожлантириш, унга инвестициялар жалб қилиш, айниқса, унинг тармоқлари ҳисобланган тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар берилди, - дейди А.Ҳамроев. – Жаннатмакон юртимиз ҳам туризмни барча соҳаларини ривожлантириш учун қулай иқлим шароитига, тарихий объектларига, миллий қадриятларига эга эканлиги ютуқларимиздан биридир.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Мурожаатномада эътибор қаратилган муҳим жиҳатлар ва устувор вазифалар хусусида маълумот берилди.
Ёлқин ОҚБЎТАЕВ.