Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  аниқланган.

Тадбир давомида шаҳардаги “I.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 33 турдаги 1 306 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.