Алла Пугачёванинг турмуш ўртоғи - Максим Галкинга Қозоғистонда концерт беришга рухсат берилмади
- 31.08.2023 11:06
- 94
- Хориж
Шоумен Максим Галкин ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Қозоғистон расмийлари ҳақиқатда унинг мамлакатдаги чиқишларини тақиқлаб қўйганини айтади.
Галкиннинг сўзларига кўра, Қозоғистонда унинг Олмаота ва Остонадаги чиқишига тўсқинлик қилинган. Унинг гуруҳи кўп ойлардан бери концертлар уюштиришга ҳаракат қилади, бироқ доимий равишда расмийлар қаршиликларига дуч келади.
Максим Галкин Россияда “хорижий агент” деб эълон қилинган. Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб киришининг бошиданоқ у доимий равишда урушга қарши чиққан.
Қозоғистонда шунингдек, урушни қўллаб-қувватлаган россиялик санъаткорлар ҳам концертларини бекор қилмоқда. Ноябрь ойида ижтимоий тармоқлардаги норозиликдан кейин қўшиқчи Полина Гагаринанинг Олма-отадаги, маҳаллий аҳолининг норозилигидан кейин Григорий Лепснинг июль ойида Конаев шаҳридаги чиқиши тўхтатилганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа