Ақл бовар қилмас қотиллик
Инсоният тарихида содир этилган бирорта жиноят фош этилмасдан қолмаган. Аммо бу жиноят ҳамон сирлигича қолмоқда.
…1974 йил 13 ноябрь куни тонги соат 3:15 да АҚШнинг Амитивилла шаҳри полициясига қўшни уйда отишма бўлаётгани ҳақида хабар келди. Аммо ўқ овози эшитилмаётган эмиш. Полиция Оушен кўчасига етиб келганда ҳақиқатан ҳам отишма бўлаётган хонадон деразасидан ўқ чақнашлари кўринар, аммо овози эшитилмасди. Полиция хонага кирганда даҳшатли манзарани кўрди. Уй эгаси Рональдо Дефео, унинг хотини ва тўрт фарзанди тўшакларида юз тубан ўлиб ётарди. Улар орқа томондан бошга узилган ўқдан жон берганди.
Аниқланишича, қотилликни уй эгасининг катта ўғли содир этган экан. Аммо нима сабабданлиги сирлигича қолаверди. Қотилнинг айтишича, аллақандай ҳинду руҳи уни "жигар"лари жонига қасд қилишга ундабди. Йигит тиббий текширувдан ўтказилганида уни мутлақо соғлиги аниқланди.
Жиноят ишида жуда кўп жумбоқлар пайдо бўлди. Нега қўшнилар ўқ овозини эшитмади, фақат ўқ чақнашини кўришди? Нега биринчи ўқдан кейин кичкинтойлар уйғониб кетишмади ва акасидан қочиб яширинишмади?
Қайта терговда аниқланишича, Рональдо жиноятга қўл уришдан аввал қурбонлари овқатига ухлатадиган дори қўшган экан. Аммо тиббий экспертизада мурдалар танасида ҳеч қандай кимёвий модда аниқланмади. Қотил барибир жазосиз қолмади, умрбод қамоққа ҳукм қилинди. Орадан 45 йил ўтиб қотил ўзининг турмадаги камерасида вафот этди.
Т.Шомуродов тайёрлади.