Аргентинада солиқ хизмати тугатилади
- 23.10.2024 15:01
- 151
- Хориж
Аргентинада Федерал даромадлар бошқармаси (AFIP) тугатилмоқда. Тегишли қарорни мамлакат президенти Хавьер Милей маъмурияти эълон қилган. Бироқ, солиқ назорати бутунлай йўқолмайди. Олдинги маъмурият ўрнига Даромадлар ва божхона назорати агентлиги ташкил этилади.
Эски солиқ хизмати билан таққослаганда, янги агентлик соддалаштирилган тузилишга эга бўлади. Унинг ходимлари сони 34 фоизга кам бўлиши оқибатида 3,1 мингдан ортиқ киши ишдан бўшатилиши кутилмоқда. Бошқарув лавозимлари сони ҳам қисқаради. Натижада йилига тахминан 6,5 миллион доллар бюджет тежалиши кутилмоқда. Қолган ходимларнинг маоши кўтарилади.
Теглар:
Аргентина
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа