«АрМи—2020»: Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар «Қуролсоз уста» йўналишида кучлилар қаторидан ўрин олди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Халқаро армия ўйинларининг «Қуролсоз уста» йўналишининг фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Россиянинг Пенза вилоятига ўтказилган беллашувлар натижаларига кўра, биринчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, кучли учликка Арманистон ҳарбийлари якун ясаган.

Ғолибларга кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғаларни Россия Мудофаа вазирлиги ракета-артиллерия бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Николай Паршин ва Пенза вилояти губернатори Иван Белпзерцев топширди.

Халқаро мусобақа бешинчи маротаба ўтказилмоқда. Мазкур беллашувда бешта жамоа иштирок этди. Лаос, Камбоджа, Конго ва Абхазия жамоалари биринчи бор «Қуролсоз уста» танловининг иштирокчиларига айланган.

Эслатиб ўтамиз, «Қуролсоз уста» йўналишида иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларимиз мана икки йилдирки фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Ўтган йили ушбу жамоа мусобақалар мезбони Хитойни олдинга ўтказган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.