Аскарлар қасамёд қилди

Унда сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Раҳмонов, ҳарбий қисм бошлиғи А.Анваров ва бошқалар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчи ва аскарларга яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритди.

– Бу кун ҳаётимда унутилмас лаҳзага айланди, – дейди оддий аскар Суҳроб Бахтиёров. – Чунки ҳарбий қасамёд қабул қилиш катта шараф ва масъулиятдир. Қасамёдимга содиқ бўлиб, Ватанимиз тинчлигини асраш йўлида сидқидилдан хизмат қиламан.

Маросим якунида ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).