Аскарлар яқинларига ташаккур билдирилди

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси бошлиғи, полковник Л.Яхшиликов, қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, майор Р.Номозов, бошқармалар шахсий таркиби ҳамда вилоят банк тизими ходимлари иштирок этди.

Миллий гвардия ҳамда қўриқлаш бошқармасининг намунали ходимларига вилоят банк тизими томонидан эсдалик совғалари, фаоллик кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.