«Очиқ мулоқот» мутасаддиларни халққа яқинлаштиряпти
2018 йилда ўтказилган “Очиқ мулоқот” дастурида туманимизнинг 26 нафар фуқаролари томонидан 28 та мурожаатлар билдирилди. Халқимизнинг турмуш тарзида учраётган муаммолар, туман ижтимоий-иқтисодий юксалиши билан боғлиқ масалалари билан жиддий шуғулландик. Чунки бу мурожаатларни ўзимиздан ташқари, вилоят ҳокимлиги, туман жамоатчилиги, қолаверса, вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари ҳам назоратга олиб туришди. Бунинг самарасида илк мулоқотимизда билдирилган масалалар тўлиқ ижобий ҳал этилди.
Биз халқнинг дардини ҳар бир хонадонга кириб ўрганяпмиз. Аммо ҳокимлик улгуролмаётган айрим жиҳатларни эса одамлар мана шу телемулоқотлар орқали баён этишмоқда. Бу эса янада аҳоли ичига кириб, тумандаги корхона ва ташкилотлар мутасаддиларини жалб этган ҳолда уларнинг муаммоларига ечим топишга ҳаракат қиляпмиз. Табиийки, бу ўзининг ижобий самарасини беряпти.
Ушбу имкониятни яратиб бераётган кўрсатув ташаббускорлари, ижодкорларига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Шуҳрат НЕГМАТОВ, Иштихон тумани ҳокими.