Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомобиль бериш навбати қўмондонларга: полковник Айбек Саидов сержантга “Кобальт” топширди

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик аълочисига “Кобальт” русумли автомобилни тантанали равишда топширди.

Округ тасарруфидаги доимий жанговар шайликдаги ҳарбий қисмларда хизмат вазифасини ўтаётган илғор ҳарбий хизматчиларга имтиёз асосида автомобиль берилмоқда. Сержант Карим Махмараимов “Жанговар взвод йили”да ҳарбий-амалий, жанговар машқларда ҳамда кундалик хизматда намуна бўлгани учун автомобиль соҳибига айланди.

Апрель ойида яна 10 нафар офицер ва сержантга 10 йил муддатга имтиёзли кредит асосида автомобиль топширилиши кўзда тутилган.

Ғайрат МАДРАҲИМОВ,

ҳарбий журналист.