“Айиқча” болаларни бағрига олди

Пахтачи тумани, Қиргули маҳалласидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси (“Айиқча”) “Обод қишлоқ” дастури доирасида капитал реконструкция қилинди.

Шу пайтгача 50 ўринга мўлжалланган боғча капитал реконструкциядан сўнг 120 болани қабул қилиш қувватига эга бўлди. Муассаса шунга мос юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқа асбоблари, ўйинчоқлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди.