Аёлларни келажакда нималар кутмоқда?
Аёллар гўзаллашади
Хельсинск университети олимлари вақт ўтгани сайин аёллар янада мафтункор бўлади, деган фикрга келишди. Улар шундай урфни олиб чиқишди: чиройли аёллар, у қадар чиройли бўлмаган аёлларга қараганда кўпроқ фарзанд дунёга келтиришади. Шунингдек, замонавий имкониятлар билан аёллар йилдан йилга ташқи кўринишларига кўпроқ эътибор қаратишади. Шундай қилиб, иккита авлоддан сўнг ер юзида гўзаллик ҳукмрон бўлади.
Аёллар пасаяди
Йельск университети профессори Стивен Стирнс шундай назарияни илгари сурди: аёллар авлоддан авлодга пасайиб боради. Тадқиқот гуруҳи 14000 тиббиёт карталарини ўрганиб чиқди. Ундаги тенденцияга кўра, қизлар авлоддан авлодга пасайиб кетган. Афсуски, ушбу тадқиқот аёлларнинг вазни ошиб боришини ҳам кўрсатмоқда: статистика бўйича ҳар бир авлодда аёл киши 1 килога семиради.
Аёллар бир-бирларига ўхшашади
Турли соҳа вакиллари бир неча авлоддан кейин аёллар бир-бирларига ўхшаб кетишади, деган фикрга келишди. Бунинг сабаби бутунжаҳон глобализацияси ва ирқларнинг аралашиб кетишида. Табиийки, мода ҳам бу борада сезиларли аҳамиятга эга бўлади.