Айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тартиби белгиланди

Унга кўра, фуқаролар:

дарахт ва ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш, зарар етказиш бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида;

экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдорида;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича – БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади.