Айрим тоифадаги фуқаролик ишлари камайган, баъзилари эса кўп
Карантин чора-тадбирлари жорий этилиши сабабли барча судларда ўтган йилга қараганда аксарият фуқаролик ишларини кўриб чиқиш камайган.
Бу ҳақда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Норов вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтган.
Фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда, 162 та меҳнат низоси (2019 йил 9 ойи 185 та), 6017 та оила низолари билан боғлиқ (7008), 515 та уй-жой низолари (820 та), 1478 та битимлар билан боғлиқ низолар (1895 та), 1314 та ер низолари билан боғлиқ (247 та), 417 та зарар етказиш билан боғлиқ низолар (458 та), 1623 та алоҳида тартибда (2941 та), 162 та коммунал қарздорлик бўйича зарарни ундириш юзасидан (613 та), 2 та истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар (5 та) кўрилган.
Тамомланган ишлар таҳлил қилинганда айрим тоифадаги ишлар кўпайган. Жумладан, ишга тиклаш билан боғлиқ 118 та (76 та), фуқаровий муносабатда фуқаронинг шаъни, ор-номуси, қадр-қиммати, ҳаёти, соғлигига, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ишлар 30 та (6 та), уй-жойни хусусийлаштириш билан боғлиқ низолар 86 та (69 та), хизмат юзасидан берилган турар жойлардан кўчириш билан боғлиқ ишлар 4 та (3 та), уй-жой низолари билан боғлиқ бошқа ишлар 37 та (14 та), ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш билан боғлиқ ишлар 2 минг 603 та (994 та) фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.
Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1406 та кўп ёки 2914 та мулк ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар суд мажлисларида кўрилган.
Судлар фаолиятини таҳлил қилиш, улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, одил судловнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида фуқаролик ишларининг кўпайган тоифалари бўйича умумлаштиришлар натижасида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 39 та (33 та) тақдимнома чиқарилган.