БАА коронавирус инфекцияси билан касалланганларни аниқлаш учун итлардан фойдаланишни бошлади
- 09.07.2020 18:25
- 166
- COVID-19
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланганларни аниқлаш учун хизмат итларидан фойдаланишни бошлади. Бу ҳақда вазирликнинг Твиттер саҳифасида хабар қилинди.
“Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида итлардан фойдаланиш машғулотларини муваффақиятли якунлади”, деб таъкидланган хабарда.
Вазирлик берган хабарга кўра, хизмат итлари билан икки ҳафта мобайнида коронавирус билан заҳарланган намуналарни аниқлаш машғулотлари ўтказилган. Жониворлар машғулотларни тезда ўзлаштириб олганлар. Улар 92 фоиз аниқлик билан коронавирус инфекциясини аниқлашга муваффақ бўлган. Энди жониворлар одам кўп йиғиладиган жойларда коронавирус инфекциясига чалинган одамларни аниқлашда ёрдам беради.
Бундан ташқари, БАА ИИВ коронавирусдан бошқа сил каби касалликларни аниқлашда ҳам итлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.