БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
- 16.10.2020 09:26
- 56
- Ўзбекистон
Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами кўрсатди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Мамлакатимизнинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЦР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.
Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.
БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатимизга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа