Ишбилармонлар ва истеъдодлилар БАА фуқароси бўлиши мумкин
- 31.01.2021 16:40
- 142
- Хориж
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати биринчи бор чет элликларга фуқаролик олишга имкон берди, деб хабар бермоқда «360» телеканали. Мамлакатга профессионал кадрларни жалб қилиш мақсадида қонунга тегишли тузатишлар киритилди.
«Янги фармон мамлакатимиз ривожланишига ҳисса қўшадиган истеъдодли кишиларни жалб қилишга қаратилган», дея БАА Бош вазири шайх Рашид Ал Мактум фикрини келтирмоқда WAM агентлиги.
Барча ижтимоий имтиёзларга эга бўлган БАА паспорти ёки мамлакат иқтисодиёт вазирлиги томонидан тасдиқланган патент ушбу давлат ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган инвесторларга берилади.
Шунингдек, профессионал муваффақият, нуфузли мукофот ҳамда камида ўн йиллик иш тажрибасига эга бўлган шифокор, маҳандис, олим ва санъаткорлар амирлик фуқаролигини олишга даъво қилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа