Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
- 29.09.2022 18:12
- 25
- Ўзбекистон

Термиз халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Покистондаги ҳалокатли сув тошқинларидан жабрланганлар учун инсонпарварлик юклари ортилган ҳаво транспортини Карачи шаҳрига жўнатди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тақдим этган самолёт орқали юборилган қарийб 15 тонна яъни, 84 та қочоқлар учун мўлжалланган ихчам турар-жой тўпламлари дастлаб Ўзбекистон Республикаси кўмагида “Termez Cargo Centre” халқаро транспорт-логистика хаби ҳудудида ташкил этилган БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Минтақавий гуманитар-логистик марказига келтирилди. Бу ердан иккита оғир юк автомашинасига ортилиб, Термиз халқаро аэропортидаги ҳаво лайнерига етказилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 1 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Тараққиёт воситасими ёки зеҳниятимиз кушандаси?
- Бугун, 14:54
- Жамият