БАА араб дунёсида биринчи атом станциясини ишга туширди
- 02.08.2020 07:30
- 118
- Хориж
БАА Бош вазири ва Дубай ҳукмдори Муҳаммад бен Рашид Ал-Мақтум 1 август куни араб дунёсида илк “Барака” атом станцияси ишга туширилганини эълон қилди.
“Бугун БАА араб дунёсида биринчи марта Абу-Дабидаги “Барака” станциясидаги реакторни муваффақиятли ишга туширганини эълон қиламиз. Мутахассислар ядровий ёқилғини юклашни, комплекс синовлар ўтказишни ва ишга тушириш амалиётини муваффақиятли якунлашнинг уддасидан чиқишди”, деб ёзди Бош вазир ўзининг Твиттер саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, БАА давлатни экологик тоза, ишончли ва хавфсиз электр қуввати билан таъминлайдиган тўртта атом электростанцияни фаоллаштиришни режалаштирган.
“Барака” АЭС тўртта энергоблокдан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 5,6 мегаватт қувватга эга.
Теглар:
БАА
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!