Бағдоддаги намойишчилар Яшил ҳудуддаги парламент биносига бостириб кирди

Ироқда янги бош вазир тайинланишига қарши норозилик билдирган нуфузли шиа имоми Муқтада ас-Садр тарафдорлари иккинчи марта Ироқ ҳудудидаги парламент биносига - Ироқ ҳукумат идоралари ва бир қатор хорижий элчихоналар жойлашган Бағдод Яшил зонасига бостириб кирди, деб хабар беради Associated Press.

"Биз бугун коррупционер сиёсатчиларни қувиб чиқариш ва уларнинг парламент мажлисини ўтказишига йўл қўймаслик учун келдик. Биз ас-Садрнинг чақириғига жавоб бердик", - дея намойишчилардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Айни пайтда Arab News араблараро ахборот ресурсига таянган Ироқ матбуоти хабарларига кўра, Ироқ хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиб юбориш учун сув пуркагич ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиши оқибатида камида етти киши жароҳатланган.

Бағдоддаги норозилик намойишлари ўтган чоршанба куни, амалдаги бош вазир Мустафо ал-Казимийнинг зудлик билан тарқалиш чақириғига қарамай, бир неча юзлаб намойишчилар парламент биносига бостириб кирганида бошланган.

Намойишчилар Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган шиа партиялари бошчилигидаги Мувофиқлаштирувчи тузилма блокидан Муҳаммад ал-Суданий номзодининг бош вазир лавозимига кўрсатилишига қарши.

Намойишчиларнинг аксарияти октябрь ойидаги сайловларда Садр тарафдор кучлари парламентда энг кўп ўринларни қўлга киритганига қарамай, яқинда мамлакат раҳбарларини танлаш учун сиёсий жараёнлардан чекинган Имом Муқтада ас-Садр тарафдорларидир.