Исроиллик намойишчилар Қуддусга йўл олишди

Исроилда етти ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари янги босқичга кирмоқда: Тель-Авивдаги навбатдаги минглаб намойишчилар тарқатиб юборилгани ва фаолларнинг Ариэль Шарон Паркида тунаши ортидан, Беньямин Нетаняхунинг суд тизимини ислоҳ қилиш режаларидан норозилар Қуддусга йўл олишди.

Юриш 4 кун давом этиши мумкин, фаоллар эса парламентарийлар ислоҳотнинг муҳим нуқталаридан бири – “илат ҳа-свирут” (“ақл-идрок тамойили”) ёки "Олий судга ҳукумат қарорларини бекор қилишга имкон берувчи "ҳуқуқий ночорлик принципи" бўйича ҳал қилувчи овоз беришни бошлашидан олдин Кнессет олдида ўз ўрнини эгаллаш ниятида. Июль ойи бошида матн биринчи ўқишда маъқулланган.

The New York Times газетасининг ёзишича, Исроил президенти Герцогни қабул қилган Оқ уй раҳбари Нетаняхуга “кенг консенсус бўлмаган тақдирда” ислоҳотни бекор қилишни маслаҳат берган.

Кеча намойишчилар йўлларни тўсиб, темир йўл вокзалларини эгаллаб олишгани, камида 45 киши ҳибсга олингани маълум.