Банкчилар устозларига эҳтиром кўрсатди

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармасида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормурадов, бошқарма бошлиғи Қаюм Собиров инсоннинг камол топиши, жамиятда муносиб ўрин топишида ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳиссаси ҳақида гапириб, уларга эҳтиром кўрсатиш, педагогларнинг мавқеини ошириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталдилар.

Жамоада кўп йиллар самарали ва фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ фидойиларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбирда бошқарманинг бўлим ва шўъбалари ўртасида ўтказилган минифутбол бўйича “Марказий банк кубоги” мусобақаси ғолиблари ҳам тақдирланди.