Байрам арафасида 92 нафар фуқаро афв этилди

Президент Ш.Мирзиёевнинг фармонига асосан, Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан афв эълон қилинди.

Унга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари шартли равишдан муддатидан аввал озод қилинади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади. Бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ошган, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.