Беларусь мухолифати янги партия ташкил қилди
- 01.09.2020 15:40
- 228
- Хориж
Беларусь мухолифатининг мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси Мария Колесникова ва сиёсатчи Виктор Бабарико мухолифатнинг янги сиёсий партияси ташкил этилганини эълон қилди.
“Дўстлар, мен, Мария Колесникова ва Виктор Бабарико штаби аъзолари, бугун “Вместе” (“Биргаликда”) сиёсий партияси ташкил этилганини эълон қиламиз”, деди Колесникова YouTube орқали қилган видео мурожаатда.
Беларусда 9 август куни президентлик учун ўтказилган сайловлардан сўнг норозилик намойишлари авж олди. Намойишчилар расмий сайлов натижаларидан норози эканликларини билдирмоқда. Сайлов натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенко олтинчи бор сайловларда иштирок этиб, 80.1 фоиз овоз билан ғолиб бўлди.
Теглар:
Беларусь
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа