«Нархларни ошириш тақиқланади! Бугундан. Эртадан эмас!»: Лукашенко Беларусда нархларни оширишга тақиқ жорий этди
Александр Лукашенко зудлик билан Беларусда нархларни оширишни тақиқлашни буюрди. Бу ҳақда у кеча, 6 октябрь куни ҳукуматнинг иқтисодий блоки билан учрашувда айтди.
“6 октябрдан ҳар қандай нархларни ошириш тақиқланади. Тақиқланади! Бугундан. Эртадан эмас, нархлар бир кечада кўтарилмаслиги учун, бугундан! Ва кимдир бухгалтерия бўйича ўтган сана билан, қандайдир ҳисоб-китоб, қайта ҳисоб-китоблар қилишидан Худо сақласин.
Лукашенко ўз қарорини нархлар “шифтга тегиб кетгани” билан изоҳлади ва риторик савол берди: Тўлиқ товуқ гўшти 2 рубль, ярми эса 5 рубль туради, гап нимада? Нима содир бўлди? Нега товарнинг нархи 2-3 баробар ошди? Сиз уни яримга бўлганингиз учунми?
Йиғилишда таъкидланишича, шу йилнинг саккиз ойи давомида Беларусда инфляция 13,8 фоизни ташкил етган. Умуман олганда, йил давомида ҳукумат 19 фоиз даражасига етишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, Беларус ҳукумати 2022 йилда нархлар ўсишини 6 фоиз даражасида ушлаб туришга умид қилган эди. 2021 йил инфляцияси эса 9,97 фоизни ташкил этди.