Беларусда Александр Лукашенкога қарши намойишлар бўлиб ўтди
- 19.06.2020 18:45
- 205
- Хориж
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида президентликка муқобил номзодларни қўллашга қаратилган намойиш тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий Tud.by. нашри хабар берди.
Жорий йилнинг 9 август санасида Беларусь Республикасида навбатдаги Президент сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 19 июнь санасига қадар президентликка номзодлар тақдим этилади. 14 июль куни уларни рўйхатга олиш ишлари тугатилади.
18 июнь куни Минск шаҳрида президентликка муқобил, яъни амалдаги Президент Александр Лукашенко номзодидан бошқа барча номзодларни қўллашга қаратилган намойиш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбир чоғида сиёсатчи Юрас Губаревич, Николай Козлов ва Ольга Ковалкова номзодлари учун имзо йиғиш ишлари амалга оширилди.
Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Беларусь давлат филармония майдонида бошланди ва кеч соат 01:00 га қадар давом этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа