Берлинда норозилик намойишлари бошланди

"Йўқ бўлиб кетишга қарши" экологик гуруҳининг иқлим бўйича фаоллари "Жума кунлари – келажак учун" ҳаракатининг Берлин бўлими аъзолари билан бирга Германия пойтахтида бир ҳафталик намойишлар бошлади.

Душанба куни эрталаб улар Бранденбург дарвозаси олдига тўпланиб, Германия ҳукуматининг иқлим ўзгаришига қарши етарли бўлмаган кураши – иқлим сиёсатини танқид қилишди.

Бироз вақт ўтгач, намойишчилар ўтириб олишди ва транспорт ҳаракатини тўсиб қўйишди. Полиция ёш фаолларни куч билан олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу билан бирга, экспертлар таъкидлашича, Германия бошқа йирик саноат мамлакатлари билан солиштирганда иқлим ўзгаришига қарши кўп ишларни амалга оширди. Хусусан, карбонад ангидрид чиқиндиларини камайтириш бўйича дадил мақсадлар белгилаган.

Сентябрь ойида Бундестаг сайловлари арафасида мамлакатдаги кўплаб сиёсий кучлар ўз кампаниялари иқлим кун тартибига эътибор қаратишди. Масалан, муваффақиятини кучли иқлим сиёсатига чақириқлар асосида қурган «Яшиллар» партияси 20 фоиз овоз тўплаши мумкин. Бошқа йирик партиялар ҳам канбонад ангидрид чиқаришни камайтиришни талаб қилиб, экологик аҳил кўринишга ҳаракат қилмоқда.

«Бу фаоллар ўз нуқтаи назарини ҳаммага, айниқса, шу бинода бўладиганларга етказмоқчи. Уларнинг нуқтаи назари шундан иборатки, «бизда энди вақт йўқ ва ҳамма нарсани зудлик билан ўзгартириш керак». Германия энергия олиш учун кўмир ёқишни тўхтатиши керак, Германия одамларнинг мамлакат бўйлаб ҳаракати ва автомобиль бошқариш тизимини ўзгартириши керак. Германия бу иқлим инқирозини тугатиш учун тубдан ўзгариши керак.

Фаоллар айнан ана шуларни бошқаларга етказмоқчи. Шунинг учун улар бу ҳафтани кўчаларни беркитиш каби фуқаролик итоатсизлигидан бошлашди. Тадбир якшанба куни оммавий намойишлар билан якунланади, ўн минглаб одамлар шаҳар кўчаларига чиқиши кутилмоқда", дейди Euronews мухбири Йона Каллгрен.