“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсумида нималар ўзгаради?
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва истеъдодли ёшларни кашф қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида навбатдаги танлов ва спорт мусобақалари старт олади.
Бу йилги мавсумда маданият ва санъат йўналишида “Бўзатов ёшлар овози” ва “Ёш мусаввир”, спорт йўналишида енгил атлетика, стол тенниси, workout, мини футбол, футбол, армрестлинг, волейбол, стритбол, кураш, шашка, шахмат, гимнастрада ва “Беш ташаббус паралимпиадаси” ўтказилади. Шунингдек, компьютер технологиялари ва IT йўналишида киберспорт, китобхонлик ва интеллектуал ўйинлар йўналишида “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, “Мушоира”, “Заковат”, “Ибрат” чет тиллари, касблар танлови йўналишида новвойчилик, ёш қурувчи, дизайнерлик, электромантаж устаси ва пайванд устаси каби танлов ва спорт мусобақалари ташкил этилади.
Ушбу мавсумда “Ёш китобхон оила”, новвойчилик, ёш қурувчи, армрестлинг, ёш мусаввир, “Мушоира”, “Ибрат” чет тиллар, дизайнерлик, электромонтаж устаси, пайвандлаш устаси йўналишлари қўшилган.
Айни пайтда мазкур танлов ва мусобақаларда иштирок этиш учун 5tashabbus.uz сайтида рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.