- Илиқ сув асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
- Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
- Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
- Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
- Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
- Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
- Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
- Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
- Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
- Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
- Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
- Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
- Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
- Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам саратон касалига чалинмайди.