Билимга чанқоқ йигитга ноутбук, ҳунарманд қизга тикув машинаси берилди

Иштихон туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов ва туман ҳокими Шуҳрат Негматов иштирок этди.

Ёшлар масъул раҳбарлар ва туман ҳокимига 30 дан ортиқ таклиф ва саволлар билан мурожаат қилишди. Йигирмата мурожаат жойида ҳал этилиб, қолган таклиф ва муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Келгусида олий ўқув юртида ўқиб, илм олишга интилаётган ёшлардан бири - Музаффар Муродуллаевга ноутбук, тадбиркорлик билан шуғулланиб, 2 нафар тенгдошини иш билан таъминлашини айтган ёш ҳунарманд Ҳилола Тошқуловага тикув машинаси туҳфа қилинди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.