Биноларнинг томларидан сумалак ва қор массалари тушишидан эҳтиёт бўлинг!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди.

Бинодан чиқаётганда, томларда қор массалари, сумалаклар ва музларнинг тўпланиши, уларнинг тушиши мумкин бўлган жойларни четлаб ўтишга эътибор бериш керак. Болаларни хавфли деб ҳисобланган жойларда бўлишига йўл қўймаслик лозим.

- Қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг.

- Агарда хавфли жойда панжараси, огоҳлантирувчи белгилари мавжуд бўлса, улардан ўтишга уринманг, хавфли жойни бошқа йўл билан айланиб ўтинг.

- Қулоқчин таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин.

- Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади.

- Автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг.

- Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.