Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир ҳафтада 9,4 миллиард сўмлик авторақамлар сотилди

Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси хабар берди. Яъни, 1-7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали умумий суммаси 9,4 миллиард сўмлик 3663 та авторақам сотилган.

Бу вақт мобайнида «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 трлн. 733,1 млрд. сўмлик товарлар сотилган. Ушбу кўрсаткич ўтган ҳафтага нисбатан 8,1 фоизга паст. Бунда биржа савдолари сотувларнинг 83,2 фоизини, кўргазма-ярмарка савдолари 1,7 фоизни, электрон давлат харидлари 14,5 фоизни ва авторақамларнинг онлайн-аукциони 0,5 фоизини ташкил этди.

Қайд этилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 650,9 млрд. сўмни ташкил қилган. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 59,6 млрд. сўмлик маблағлари тежалди.