Битирувчилар учун “Карьера куни” ташкил этилди
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан битирувчи босқич талабалари бандлигини таъминлаш, уларни мутахассислиги ва қизиқишларига мос иш ўринларига йўналтириш мақсадида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда битирувчи ёшлар учун мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касб ва йўналишлар, ишга қабул қилиш тартиблари ҳамда замонавий иш берувчиларнинг асосий талаблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Талабалар корхона ва ташкилотлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринлари билан танишдилар ва келгусидаги меҳнат фаолиятлари юзасидан муҳим тавсияларга эга бўлдилар.
“Карьера куни” меҳнат ярмаркасида 70 га яқин иш берувчи корхона-ташкилот вакиллари қатнашди ва 100 нафарга яқин талабалар суҳбат, шартнома ва анкета тўлдирди. Тадбир талаба-ёшларнинг касбий йўналишини белгилаш, уларни иш берувчилар билан амалий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда олий таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмак берди.