Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

9-синф битирувчилари диққатига!

Умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли 9-синф битирувчилари учун йўналишлар бўйича чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлардан СамДУ академик лицейида 2020 йил апрель ойида 8 та фандан онлайн “СамДУ олимпиадаси” ўтказилади. Олимпиада 12 апрель куни - математика, биология, она тили ва адабиёт фанларидан, 19 апрель куни - физика, инглиз тили, кимё фанларидан, 26 апрель куни - тарих, рус тили ва адабиёти фанларидан бўлиб ўтади.

Март, апрель ва май ойлари давомида академик лицейнинг онлайн олимпиадаси (samdual.uz сайти орқали) ўтказилади.

Ушбу олимпиадалар ғолиблари махсус сертификатлар билан тақдирланади ва академик лицейга имтиёзли ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.

Барча маълумотлар академик лицейнинг samdual.uz веб-сайтида жойлаштирилган. СамДУ олимпиадасига иштирок этувчилар 9 апрелгача рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтувчилар учун телефон ракамлар (93) 606-90-60, (66) 232-09-62, 232-40-84.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй.

Мўлжал: СамДТИ 1-клиникаси рўпараси.