Биз коррупцияга қаршимиз. Аммо унга барҳам берилиши учун қандай курашамиз?

Ҳар бир инсон фаровон яшашни, ҳаётда ўзини тўла бахтли ҳис этишни истайди. Бунинг учун жамиятда, аввало, адолат тамойили устувор бўлиши лозим.
“Самарқанд” халқаро аэропортида бўлиб ўтган давра суҳбатида бу алоҳида таъкидланди.
- Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамият ривожига тўсиқ бўлаётган иллат – коррупцияга қарши курашишга жиддий эътибор қаратилишини таъкидлади, - дейди Самарқанд давлат университети профессори Фарҳод Набиев. – Дарҳақиқат, бу иллатни бартараф қилмай туриб бирор соҳани ривожлантиришнинг имкони йўқ. Шу жиҳатдан коррупцияга қарши курашиш ҳар бир шахс, у раҳбар бўладими, оддий хизматчими, асосий иши бўлиши шарт.
Давра суҳбати иштирокчиларига коррупция, у билан боғлиқ жиноятлар, бунинг оқибатида давлат ва жамиятга келтириладиган зарарлар аниқ мисоллар орқали тушунтирилди.
Сулаймон МАРДИЕВ.