Биз мактабимиз ҳудудини тоза сақлаймиз

Самарқанд шаҳридаги 58-умумий ўрта таълим мактабида 18 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланиб ўтказилган тадбирда ўқувчилар нафақат мактаб ҳудуди балки, яшаб турган жойимиз, сайёрамизни тоза ва озода сақлаш, турли чиқиндиларни теварак-атрофга ташламаслик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлди.
Маълумотларга кўра, ҳожатхона қоғози 2-4 кунда, газеталар 1-3 ойда, мева қолдиқлари ва картон коробкалар 1-5 ойда, чекиб ташланган сигарет қолдиқлари ва журналлар 1-5 йилда, консерва банкалари 50 йилда, альюминий батарейкалар 200 йилда, пластиклар 400-450 йилда парчаланар экан. Шиша идишларининг парчаланишига 1000 йилдан зиёд вақт сарфланади. Рақамлардан кўриниб турибдики, биз ташлаётган чиқиндилар нафақат келажак авлоднинг соғлом вояга етишига зарар етказади, балки яшил табиат ҳам аста –секин қуриб қолишига сабабчи бўлади.
Агар ҳар бир ўқувчи фойдаланилган чиқиндиларни махсус қутиларга ташласа, кам миқдорда бўлсада, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг олдини олинарди.
Тадбирда ўқувчилар дунёдаги ифлосланиш ҳолатлари, чиқиндилар сабаб қирилиб кетаётган ҳайвонлар, ўсимликлар дунёси ҳақида видеолаҳва томоша қилди. Уларнинг аксарияти мактаб ва яшаётган ҳудудини тоза ва озода сақлашга ҳаракат қилишни мақсад қилди.
Шаҳло ЖИЯНҚУЛОВА.