Бизга қандай магистратура керак?
- 19.09.2019 10:21
- 579
- Таълим
Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:
* Умумкасбий маълумотгагина эга бакалаврлар ва умумий маълумотга эга магистр мутахассислар билан истеъмолчилар талаб-эҳтиёжини қондиролмаймиз. Магистрларни тайёрлашнинг амалдаги мақоми сифатли мутахассисни бера олмаяпти.
* Магистр ва бакалавр дипломи соҳибларининг меҳнат мақомини ҳам тегишли қонунлар билан белгилаб олиш зарур. Негаки, бундан 20 йил муқаддам олий таълимнинг икки босқичли тизимини қабул қилганмиз. Аммо бу икки тур диплом соҳибларининг эгаллаши мумкин бўлган лавозимлари ёки маошлари фарқини тасдиқламаганмиз (олий таълим бундан мустасно).
* Магистратура таълимининг ўзимизга муносиб моделини қабул қилмасдан туриб, таълим-тарбиянинг барча босқичларида қўйилган мақсадга эришиш мушкул. Афсуски, шу пайтгача олий таълимнинг бу босқичи асл моҳиятига муносиб аҳамият берилмай, унга енгил-елпи қараб келинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа