Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари бошланди
2019 йилнинг 16 октябрь куни Telegram мессенжерининг бир нечта каналларида «Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати» юзасидан хабарлар тарқалган эди. ИИВ ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм тахаллуси остида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон тумани ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча блогер Дима Қаюм "самосуд"га учрагани ва депутат Нуриддин Зайнитдиновнинг ушбу уюштирилган самосуд бўйича билдирган муносабатини ҳақида хабар берган эдик.