Блогер пост остидаги шарҳларни ўчиришга мажбурми?

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги шарт:

- мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

- уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

- давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

- порнографияни тарғиб қилиш;

- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Демак, постлар тагидаги шарҳларда юқорида қайд этиб ўтилган ахборотлар мавжуд бўлган фикрлар, чақириқлар бўлса, қонун талабига кўра блогерлар у шарҳларни ўчириши лозим бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.