Булунғурда товламачи блогерга жазо тайинланди
- 19.10.2020 09:36
- 116
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2 ташкилотдан товламачилик йўли билан пул талаб қилиб келган сохта блогер жазога тортилди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, ўзини блогер деб таништирган фуқаро “Булунғур деҳқон бозори” МЧЖ фаолиятига доир нотуғри маълумотлар асосида 3 марта мақола ёзиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатади.
Уддабурон блогер бозорни танқид қилмаслик эвазига бозор маъсулларидан пластик картасига пул ташлаб туришни талаб қилади.
Бундан ташқари, сохта блогер “Булунғуртумангаз” филиали мутахассиси С.Ҳ.дан пул талаб қилган.
Олиб борилган текширувлар натижасида сохта блогернинг товламачилик йўли билан талаб қилиб келгани тасдиқланади.
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди судланувчини Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди (Товламачилик) билан айбдор деб топган.
Унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.