БМТ Афғонистон иқтисодиёти ривожини доимий қўллаб-қувватлашга ўтишни таклиф қилмоқда
БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Афғонистон билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш чораларини таклиф қилди.
Гутерришга кўра, бугунги кунда халқаро ҳамжамият Афғонистон билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун қуйидаги чораларни кўриши зарур:
🔹 Афғонистон бўйича махсус вакил тайинлаш ва амалдаги ҳукумат билан сиёсий ҳамкорлик қилиш учун “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
🔹 гуманитар ёрдам кўрсатишдан Афғонистон иқтисодиёти ривожини доимий қўллаб-қувватлашга ўтиш;
🔹 иқтисодиётни тиклаш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш учун мулоқот ўрнатиш;
🔹 афғонлараро музокараларни бошлаш.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга чақириб, ушбу мамлакат бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузишни таклиф қилган эди.