БМТ Хавфсизлик кенгаши Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан фикр билдирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши (ХК) Тоғли Қорабоғ ҳудудида кенг қамровли жанговар ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги хабарлардан чуқур хавотирда эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда БМТ ХК раиси Абду Абарри таъкидлади.

“Улар (ХК аъзолари) куч ишлатилаётганлигини қатъий қоралади ва одамлар ўлимидан қаттиқ афсусда эканликларини билдирдилар”, деди Абарри.
БМТ ХК Озарбайжон ва Арманистонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва олдиндан шарт қўймасдан музокаралар олиб боришга чақирди.