Боғ яратган ҳажга муносиб

Нарпай туманида яшовчи Ҳамид Холмуродов ҳам нафақага чиққач, ана шундай савобли ишга қўл урди. Қўшни Қорахитой қишлоғидаги қабристон ёнида анчадан буён қаровсиз ётган 3 гектарга яқин ерда боғ яратди. Олма, анор, ўрик, шафтоли, беҳи, нок, гилос ва бошқа 20 турдан ортиқ мевали дарахт, 80 туп ёнғоқ кўчати ва 50 тупга яқин ток қаламчалари экди. Боғ яқинидаги чиқиндихонага айланиб қолган катта ариқ тозаланиб, атрофига мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди. 
– Шу ерга биринчи ниҳолларни экканимга ҳам ўн икки йил бўлди, – дейди Ҳ.Холмуродов. – Шукурки, қаровсиз ерда беқиёс боғ яратдик. Шу боғнинг ҳалол меҳнатидан саксон беш ёшимда кўп йиллик орзуйим ушалиб, Ҳаж сафарига бориш насиб этди.