Божхоначилар наркокурьерни қўлга олишди
- 23.06.2019 12:40
- 128
- Жиноят ва жазо
Божхоначилар томонидан мамлакатимизга гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган шахс ўз вақтида тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган хориж фуқароси В.Т божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур шахсга тегишли қўл сумкаси ичида умумий оғирлиги 51,27 грамм “кўкнори” бошоғи гиёҳвандлик воситаси ва кийими чўнтагида 0,51 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
божхна
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа