Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд” халқаро аэропортида 151 дона қадимий танга ушлаб қолинди

“Самарқанд” халқаро аэропортидан хорижий давлатга учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.А. “яшил йўлак”дан ҳаракатланиб, божхона назоратидан ўтаётганида божхоначилар эътиборига тушди. 

Холислар иштирокида фуқаронинг багаж сумкаси текширилганида декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли рухсатнома талаб қилинадиган, қадимийлиги 50 йилдан ошган 151 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.