Ярим килограммга яқин қуйма тиллаларни танасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
- 26.07.2019 17:42
- 217
- Ўзбекистон
Давлат божхона қўмитаси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйди.
Ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.
Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа