Самарқандда кўп минг ҳажмда ноқонуний пиротехника, дори воситалари, овчилик ускуналари ва бир дона дрон утилизация қилинди

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва Самарқанд шаҳар бўлими томонидан юртимиз ҳудудига фуқаролар ва айрим тадбиркорлар томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси Элмурод Каримовга кўра, ижро ҳужжатлари асосида кўп миқдоридаги товар-моддий бойликлар ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида зарарсизлантирилган.

Белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган жуда кўп миқдордаги умумий қиймати 17 миллион сўмга тенг бўлган 901 қути 33000 дона пиротехника воситалари, 811 минг сўмлик овчилар асбоблари, 5 миллион 600 минг сўмлик 1800 дона дори теблеткалари, 260 дона тиббиёт буюмлар шулар жумласидан.

Шунингдек, мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган бир дона учувчисиз учиш аппарати ҳам белгиланган тартибда ёқиб юборилган.